Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси 1-турда 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида КХДРга қарши майдонга тушади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.
Худди шу куни Қатар “Аҳмад бин Али” стадионида БААни қабул қилса, Эрон Исфаҳондаги “Фуладшаҳр” стадионида Қирғизистон билан баҳс олиб боради.
10 сентябрь куни 2-турда Ўзбекистон Қирғизистон меҳмони бўлади. Мазкур баҳс Бишкек шаҳридаги Долен Омурзаков номидаги стадионда бўлиб ўтади.
КХДРга қарши “Бунёдкор”да бўлиб ўтадиган учрашувни уммонлик Аҳмед ал-Каф бош ҳакам сифатида бошқариб боради, унга қанотларда Абу Бакар ал-Амри ва Рашид ал-Гаитий ёрдам беради. Қосим ал-Ҳатми захира ҳаками сифатида ишласа, Абдуллоҳ Жамолийга ВАР ишониб топширилган.
Изоҳ (0)