Чимкентда йўл ҳаракатини оптималлаштириш ва тирбандликларни камайтиришга қаратилган “ақлли” светофорлар тизими ишга туширилди. Янги тизим шаҳарнинг 190 та кўчасида ўрнатилади. Бу ҳақда 24.kz хабар берди.
“Ақлли” светофорлар автоном режимда ишлайди, транспорт оқимларини анализ қилади ва яшил сигнални ёқиш вақтини созлайди. Датчиклар ёрдамида улар ҳатто автомобилларнинг пайдо бўлишини олдиндан маълум қилиши мумкин. Ташқи томондан улар оддий светофорлардан фарқ қилмайди.
Чимкент йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умир Қалибоевнинг сўзларига кўра, тизим чорраҳалар ўртасида маълумот узатиб, автомобиллар оқимининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлайди ва комплекс тарзда ишлайди.
Келажакда “яшил” йўлакни яратиш ва зарур ҳолларда вақтни тежаш учун тизимни шошилинч хизматлар машиналари билан интеграция қилиш режалаштирилган.
Шаҳар бюджетига 1,4 миллиард тенгега (тахминан 2,91 миллион доллар) тушган “ақлли” светофорлар лойиҳаси Чимкентнинг кўплаб шаҳарлар учун долзарб бўлган тирбандлик муаммосини ҳал қилиш йўлидаги яна бир қадамидир.
Изоҳ (0)