Филиппинда “Бутчой” ва “Карина” тропик бўронлари туфайли юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 48 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда PNА агентлиги маълум қилди.
Филиппин табиий офатлар хавфини камайтириш миллий кенгаши маълумотларига кўра, 6,2 миллион киши тропик бўронлардан жабр кўрган, 36 мингга яқин киши эвакуация марказларига жойлаштирилган, 8,5 мингдан ортиқ бино вайрон бўлган.
Июль ойида Филиппинда содир бўлган тропик циклонлар мамлакат бўйлаб ҳаддан ташқари кўп миқдорда ёғингарчилик, сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди. 118 та ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
15 июль куни Филиппинда “Гаэми” супертўфони сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва камида 15 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)