Филиппинда “Гаэми” супертўфони сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва камида 15 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда ABS-CBN News хабар бермоқда.
Филиппин миллий полициясига кўра, беш киши ҳамон бедарак йўқолганлар рўйхатида. Манилада, шунингдек, мамлакат шимолидаги тўртта вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Мамлакат авиацияси раҳбарлари кучли ёмғир ва кучли шамол туфайли 150 га яқин ички ва халқаро рейслар бекор қилинганини айтди.
Кеча 24 июль куни “Гаэми” супертўфони сабабли Хитойда энг юқори — қизил даражали хавф эълон қилингани хабар берилганди. Хитой ҳукумати Фуцзян провинциясидаги барча кемаларга хавфли ҳудудларни тарк этиб, портларда бошпана топишни буюрган.
Изоҳ (0)