Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жуфтлиги иштирокини якунлади.
Енгил вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги беллашувларда қатнашган ўзбекистонлик спортчилар C финалида иштирок этиб, 6:31.33 дақиқа кўрсатди ва 3-бўлиб маррага етиб келди.
Ушбу натижа билан спортчилар Олимпиадани 15-поғонада якунлайдиган бўлди.
Изоҳ (0)