Ички ишлар вазирининг буйруғи билан полковник Олим Саидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Олим Саидов 2022 йил январда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари — Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган эди. Тайинловга қадар 2019 йилнинг ноябридан буён ИИВ ЙҲХББ бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига полковник Шерзод Ибрагимов тайинланди.
Тайинловга қадар у ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, январь охирларида президент томонидан транспорт вазири, унинг биринчи ўринбосари, ЙҲХХ бошлиғи ва “Тошшаҳартрансхизмат” раисига ҳайфсан берилган эди.
Изоҳ (0)