• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Бирже Акалай жароҳат олди, Киванч Татлитуғ янги лойиҳада иш бошлади, Эда Эже ажрашмоқдами? Турк юлдузлари ҳаётидан янгиликлар

    Турк шоу-бизнеси оламидаги янгиликларни ўтказиб юборган мухлислар учун июль ойининг сўнгги кунларида машҳур актёр ва актрисалар ҳаётида бўлиб ўтган энг қизиқарли хабарларни тўпладик.

    Юлдузли жуфтликлар ичида энг намунавий оилалардан бири дея эътироф этилган актёрлар — Бариш Ардуч ва Гупсе Ўзай Туркиянинг Алачати курорт шаҳрида дам олиш кунларини мароқли ўтказмоқда. Юлдузлар кўчада сайр қилиб юрган вақтда журналистлар қуршовида қолди ва атрофга йиғилган барча мухлислар билан дўстона суҳбатлашди. Ардуч ва Ўзай хоҳловчилар билан бирга эсдалик учун  суратга тушди ва барчада илиқ таассурот қолдирди.

    Фото: Дзен

    Сўнгги кунларда Ҳакан Курташ билан муносабати туфайли матбуотда доимий равишда тилга олинаётган Бирже Акалай яна объектив эътиборига тушди. Кечаси актриса қаллиғи Ҳакан билан касалхонага борди. Маълум бўлишича, у ҳозирда суратга олинаётган “Қабристон” сериали сёмка жараёнларида йиқилиб тушган. Текширувлар Акалайнинг жиддий жароҳат олмагани ва унинг соғлиғи яхши эканлигини тасдиқлади.

    Фото: Дзен

    “Ижарага олинган севги” лойиҳасидаги Дефне роли билан машҳур бўлган Элчин Сангу хонанда Карсунинг концертига ташриф буюрди ва у ерда журналистларга интервью берди. Актриса узоқ вақт давомида экранларда кўринмагани сабабини соғлиғи билан изоҳлади: “Бир муддат давомида мен психотерапевт ёрдамига муҳтож бўлдим”, дея тан олди актриса.

    Фото: Дзен

    Сўнгги марта Бодрумдаги спорт марказларидан биридан чиқиб келаётган вақтда мухлислар эътиборига тушган Киванч Татлитуғ шунчаки дам олаётганини айтди. “Янги мавсумда сиз кутмаган ҳодисалар бўлади”, дея актёр янги лойиҳалар борлигига ишора қилди.

    Фото: Дзен

    Маълумотларга кўра, актёрга учта лойиҳада: “Буюк қочиш”, “Албор оиласи” ва “Ишғол вақтидаги муҳаббат” каби сериалларда суратга тушиш таклиф этилган. Актёр қайси лойиҳани танлагани ҳозирча номаълум. Агар Киванч Татлитуғ “Ишғол вақтидаги муҳаббат” лойиҳасида иштирок этса, унинг партнёри Неслиҳан Атагул бўлади.

    Фото: Дзен

    “Еттинчи бўлмадаги мўжиза” фильми юлдузи Илкер Аксум куни кеча турмуш ўртоғи Дилай Экмекчиўғлудан ажойиб хушхабар олди. Унинг рафиқаси ҳомиладорликнинг 8-ҳафтасида.

    Фото: Дзен

    Уч ой аввал она бўлган актриса Эда Эже турмуш ўртўғи, баскетболчи Буграҳан Тунчерни Instagram’даги обуначилари рўйхатидан ўчириб ташлади. Бу эса юлдузлар оиласи ажрашиши ҳақидаги турли салбий миш-мишларни келтириб чиқарди.

    Бунга жавобан Эда Эже журналистга матбуотда пайдо бўлган ажралиш ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди: “Ажрим ҳақидаги хабарларнинг бари ҳақиқатдан йироқ. Бугра шундоқ ҳам Instagram’дан фойдаланмайди, у ўз профилини ўчириб ташлашни истаган эди. Бизнинг эндигина уч ойни қаршилаган фарзандимиз бор. Қандай қилиб биз ажралишимиз мумкин? Майли, мен бундай хабарларга ўрганиб қолганман. Биз ҳозирда бахтлимиз ва қизимиз парвариши билан бандмиз”, деди актриса.
    Фото: Дзен

    Хонанда Карсу концертига турмуш ўртоғи Умут Эверген билан ташриф буюрган Алина Бўз журналист билан суҳбатлашди. Айтишларича, улар яқинда Москвадан қайтишган:

    “Биз оила аъзоларимиз олдига меҳмонга кетган эдик. Умутга болалигим ўтган жойларни кўрсатдим, Россия турмуш ўртоғимда ижобий таассурот қолдирди. Бу давр биз учун унутилмас воқеа бўлди”, деди актриса.
    Фото: Дзен

    “Жангчи” сериалида бирга рол ижро этган Берк Октай ва Йилдиз Чагри Атиксой 2022 йилда турмуш қурган. 2024 йил май ойида улар қиз фарзандли бўлишди ва чақалоққа Мира Милена дея исм қўйишди.

    Ҳозирда илк бор ота бўлишдан хурсанд бўлган Берк Октай вақти-вақти билан фарзандининг юзини кўрсатмасдан ижтимоий тармоқларда қизи билан тушган суратларини баҳам кўради.

    Фото: Дзен

    Ва унинг рафиқаси ҳам чақалоқ бармоғини ушлаб турган лаҳза акс этган суратни жойлади ва унга: “Қалбимни эритиб юборди” дея изоҳ қолдирди.

    Фото: Дзен
    31.07.2024, 14:50   Изоҳ (0)   20304
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзчивитлар Бодрумдаги вилласини таъмирламоқда, Алина Боз фарзанд кутмоқда, Ҳанде Эрчелнинг бахт сири: Турк киноси янгиликлари (фото)

    11.07.2024, 14:42

    Турк киносининг бўйдоқ актёрлари топ 10 талиги (фото)

    18.07.2024, 11:51

    Таркан қизини табриклади, Буржу Бирижик она бўлди: турк юлдузлари ҳаётида нима янгиликлар? (фото)

    21.07.2024, 12:12

    Турк юлдузлари билан шахсан таниш бўлган Голливуд актёрлари 

    24.07.2024, 10:20

    Андижонда 10 сотих ерни 46 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди 

    29.07.2024, 17:50

    Топ-10 таликда атиги икки аёл: Голливуддаги энг кўп маош олувчи актёрлар гонорари маълум қилинди

    31.07.2024, 13:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.