Май ойида Самарқандда мактаб ўқувчиси 30 ёшли эркак томонидан “самосуд” қилингани ҳақида хабар берилганди.
16 май куни Паст Дарғом тумани ИИБга 2009 йилда туғилган Б.С. тан жароҳати олгани тўғрисида унинг онаси Ж.И.дан ариза келиб тушган.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, вояга етмаган Б.С. 20-мактабнинг 9-синфида таълим олиши, у шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси бўлган қиз Қ.А.га севишини айтган. Сўнг қизнинг акаси А.Қ. ҳолатдан хабар топиб, 15 май куни болани ўз уйига олиб кириб, унга тан жароҳати етказган.
Болалар омбудсмани матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, 29 июль куни Жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом туман судида мазкур болага зўравонлик ҳолатига оид жиноят иши суд муҳокамаси кўриб чиқилиб, А.Қ. айбдор деб топилиб, унга 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)