Халқаро бокс федерацияси (IBF) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Ушбу рейтингдан 3 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган:
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 3-ўринда қайд этилди;
Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 13-ўринга жойлашди;
Ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринда қолди.
Изоҳ (0)