Ўзбекистонда айни пайтда 42 мингга яқин кўп квартирали уйлар мавжуд. Бу ҳақда “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасида маълум қилинган.
Лойиҳада таъкидланишича, бугунги кунда турар ва нотурар жой объектларининг энерготежамкорлигини ошириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, шаҳарларнинг ташқи архитектуравий қиёфасини янгилаш, авария ҳолатидаги ва эскирган объектларни бузиш ва қайта қуриш жараёнлари ҳамда мулкдорларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини ҳуқуқий жиҳатдан тўғри тартибга солиш мақсадга мувофиқ.
Айни пайтда республикада 42 минга яқин кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, уларнинг 30 795 таси (73 фоиз) 1991 йилгача қурилган, шундан 1 032 таси инструментал техник кўрикдан ўтказиш талаб этиладиган, 223 таси сейсмик заиф бино-иншоотлар эканлиги аниқланган.
“Шу боис реновация асосида уй-жой фонди объектларини меъморий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан янгилаш (реновация қилиш) зарурияти юзага келмоқда”, дейилади қонун лойиҳасида.
Изоҳ (0)