• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўлини қуриш бўйича уч томонлама битим имзолангани тарихий воқеа бўлди” — Шавкат Мирзиёев

    Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар якунида президент Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон президентининг давлат ташрифи тарихий воқеа бўлгани ва мамлакатлар кўп қиррали ҳамкорлигида янги даврни бошлаб берганини таъкидлади.

    Бу галги саммитга биргаликда жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилгани қайд этилди. Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, бизнес форуми, ректорлар форуми, авлодлар мулоқоти самарали ўтди. Шу кунларда Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунлари ўтказилмоқда.

    Ҳар доимгидек очиқ, конструктив ва дўстона руҳда ўтган бугунги музокаралар якунлари катта мамнуният билан қайд этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Етакчилар кун тартибидаги барча долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилди, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг савдо-иқтисодий соҳадаги аниқ режаларини тинглади.

    Келгусида ўзаро ҳамкорликни янада юқори босқичига кўтариш учун асос бўлиб хизмат қиладиган кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнот ташрифнинг асосий сиёсий ҳужжати бўлди.

    Президентлар раислигидаги давлатлараро кенгаш тузиш бўйича келишувга эришилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Етакчилар бундан буён ҳам парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсат идоралари, тармоқ вазирликлари, ҳудудлар, ишбилармон ва жамоатчилик доиралари даражасида яқин сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва фаол алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.

    Томонлар минтақавий ва халқаро платформалар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ШҲТ, МДҲ, Туркий давлатлар ташкилоти, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ва бошқа форматлардаги ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

    Давлат раҳбари Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг янги кенг қамровли иқтисодий кун тартибини шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу мақсадда бугун ўзаро савдо ҳажмини ошириш дастури қабул қилинди. Бундан ташқари, мамлакатлар пойтахтларида савдо уйлари ташкил этилади, яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш учун узоқ муддатли экспорт-импорт шартномалари портфели тайёрланади.

    Экспортни қўллаб-қувватлаш ва сертификатларни тан олиш воситалари жорий этилади, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотлари учун “яшил йўлак” ишга туширилади.

    Етакчилар саноат кооперациясида, энг аввало, икки мамлакат иқтисодиётининг бир-бирини тўлдирадиган тармоқларида янги ўсиш нуқталарини яратиш масалаларига алоҳида тўхталди. Булар энергетика, автомобилсозлик, транспорт ва логистика, электротехника, тўқимачилик, агросаноат ва бошқа тармоқлардаги лойиҳалардир.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бугун Фарғона ва Наманган вилоятларида қуёш станцияларини қуриш, Чуй вилоятида автомобиллар, Қора-Балтада тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича муҳим лойиҳаларга старт берилди.

    Бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармасининг устав капиталини 200 миллион долларга етказишга қарор қилинди.

    Ҳудудлар ўртасидаги тизимли мулоқотни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Чегараолди вилоятлар ҳокимлари кенгаши ишини фаоллаштиришга келишиб олинди. Ўзаро ташрифлар жадвали тайёрланиб, ҳамкорлик бўйича “йўл хариталари” янгиланади. Лойиҳалар портфелини йил якунига қадар 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбарлари қишлоқ хўжалиги соҳасида янги имкониятларни белгилаб бердилар. Қишлоқ хўжалиги экинларини биргаликда етиштириш, фьючерс битимларидан фойдаланган ҳолда интенсив боғлар ва агрокластерлар ташкил этиш шулар жумласидан.

    Томонлар минтақада транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

    “Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўлини қуриш стратегик лойиҳаси бўйича уч томонлама битим имзолангани тарихий воқеа бўлди”, деди мамлакат етакчиси.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги янги лойиҳаларни ўрганиш учун экспертлар гуруҳини ташкил этишга келишиб олинди.

    Давлат раҳбарлари энергетика соҳасидаги ҳамкорликка устувор аҳамият қаратди.

    Томонлар кичик гидроэнергетика соҳасида алоҳида ҳамкорлик дастурини тайёрлашга келишиб олди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Қамбарота ГЭС қурилиши тўғрисида уч томонлама битим қабул қилишни тезлаштириш чораларини кўрамиз. Ушбу мегалойиҳа, шубҳасиз, бутун минтақамизнинг барқарор тараққиётига хизмат қилади”, деди Ўзбекистон президенти.

    Маданият, ёшлар, таълим, фан ва спорт соҳаларида фаол мулоқот ва алмашинувлар давом эттирилади.

    Давлат раҳбари сайёҳлик алмашинувини ривожлантириш имкониятларини алоҳида қайд этди. Айни пайтда Тошкентдан Бишкек ва Томчига тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилган.

    Ташриф давомида Ўзбекистоннинг Иссиқкўлдаги санаторий-курорт мажмуалари тўғрисида битим имзоланди. Июль ойи бошида Ўзбекистон томони учта объектни ишга туширди, улар меҳмонларни қабул қилмоқда. Туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

    Самарали музокаралар якунида ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналишларида салмоқли битимлар тўплами қабул қилинди.

    Мамлакат етакчиси сўзининг якунида музокаралар натижаларидан мамнунлигини изҳор этди ҳамда Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга тарихий ташрифи самаралари ҳамкорликни аниқ мазмун билан бойитишга, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

    18.07.2024, 19:08   Изоҳ (0)   11207
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Қирғизистон пойтахтларида ўзаро савдо ҳажмини 2 млрд долларга чиқариш учун савдо уйлари ташкил этилади

    18.07.2024, 16:37

    Фарғона ва Наманганда иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди

    18.07.2024, 16:58

    Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 16 та ҳужжат имзоланди 

    18.07.2024, 18:04

    Энг паст ва юқори нархлар: Ўзбекистондаги университетларда тўлов-контракт миқдорлари қанча?

    18.07.2024, 18:52

    Самарқанд ва Фарғонада кредит маблағларини ўзлаштирганлар ушланди 

    18.07.2024, 18:29

    Ўзбекистонликлар Россиядаги корхонага ишга таклиф қилинмоқда. Маош 8 млн сўмдан юқори 

    18.07.2024, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мисрга 80 дан ортиқ мамлакатдан 4 мингга яқин кўнгиллилар намойишга йўл олди

    Дунё | 13 июн, 15:35

    Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабаб Тошкентда бир нечта рейслар бекор қилинди

    Ўзбекистон | 13 июн, 15:24

    Бред Питт Анжелина Жоли билан ажрашганидан сўнг икки фарзанди билан умуман гаплашмай қўйгани маълум бўлди

    Кино | 13 июн, 15:07

    Неймар Европага қайтиши мумкин

    Спорт | 13 июн, 14:46

    CNN: Хитой қирувчи самолёти Япония самолётини “таъқиб қилди”

    Дунё | 13 июн, 14:45

    Тошкент вилоятидаги “оғир” тоифадаги маҳаллаларда қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилади

    Ўзбекистон | 13 июн, 14:32

    Британиялик хонанда Дуа Липа турмушга чиқмоқда

    Лайфстайл | 13 июн, 14:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.