Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда ҳар бир вилоятдаги биттадан Баркамол авлод марказида Креатив саноат парклари ташкил қилиниши айтилди. Уларга IT-Парк резидентлари учун назарда тутилган имтиёзлар берилади.
Креатив саноат парклари олийгоҳлар ва йирик ишлаб чиқарувчиларга бириктирилади. Бу парклар ёш тадбиркорлар, илм ва бизнес ўртасида мулоқот майдончаси бўлади. Жамғарма бу ердаги ёшларнинг стартапларига уч йилга 100 миллион сўмгача ссуда беради.
Ушбу ёш тадбиркорларга фаолиятини кенгайтириш ва айланма учун кейинчалик 100 миллион сўм имтиёзли кредит берилади. Креатив саноат паркларини ривожлантириш учун бу йилни ўзида 10 миллион доллар йўналтирилади.
Шунингдек, 2–4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича тўртинчи бутунжаҳон анжумани ўтказилади. Тадбир кунига қадар креатив индустрияни ривожлантириш бўйича қонун қабул қилиниши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)