Даниэль Дюбуа оғир вазн тоифасида янги чемпионга айланди.
“Энди Даниэль Дюбуа оғир вазн тоифасида IBF камари соҳиби. Кутилганидек Усик чемпионлик камаридан воз кечди.
Даниэль энди вақтинчалик чемпион эмас, 21 сентябрь куни у Энтони Жошуага қарши жангда камарини ҳимоя қилади”, — деб ёзади журналист Ден Рафаэл.
Аввалроқ оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик IBF камаридан воз кечгани хабар қилинганди. Украиналик боксчи 2021 йил 21-сентябрьда Энтони Жошуани мағлуб этиб, IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлган эди.
Дюбуа июнь ойи бошида Филип Ҳрговичга қарши жанг қилиб, 8-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)