37 ёшли украиналик боксчи, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик Халқаро бокс федерацияси (IBF) чемпионлиги унвонидан воз кечаётганини маълум қилди.
Буни спортчи 2024 йил 21-сентябрь куни британиялик боксчилар Энтони Жошуа ва Дэниэл Дюбуа ўртасида ушбу унвон учун чемпионлик жангини ташкил қилиш имкониятини яратиш мақсадида камардан воз кечаётгани билан изоҳлади.
“IBF камари 2024 йил 21-сентябрьдаги жанг учун сизга совғамдир. Дунё кучлиларни севади. Дўстингиз, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик”, — деб ёзди Усик ижтимоий тармоқларда.
Усик 2024 йил 18 май куни ўша пайтда WBC камарига эга бўлган британиялик Тайсон Фьюрини мағлуб этиб, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони соҳибига айланди.
Олександр 2021 йил 21-сентябрьда Энтони Жошуани мағлуб этиб, IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлган эди.
Изоҳ (0)