Россиянинг Қозон шаҳрида давом этаётган 6-BRICS ўйинларида ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов чемпион бўлди.
+92 кг вазн тоифасида жанг қиладиган Париж Олимпиадаси қатнашчиси Жалолов финалда беларуслик Владислав Смягликовдан устун келди.
Жалоловдан ташқари -92 кг вазнда баҳс олиб борган ўзбекистонлик боксчи Мадиёр Сайидраҳимов финалда мезбон Рамазан Ҳанапиевни мағлуб этди.
-67 кг вазнда Шавкатжон Болтаев ҳам мезбонлар вакили Карен Соловёвни мағлубиятга учратиб, мусобақанинг олтин медалига эга чиқди. Яна бир ўзбекистонлик Ҳавасбек Асадуллаев ҳам финалда Сергей Колденковга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Жавоҳир Умматалиев, Тўрабек Ҳабибуллаев ва Дилшод Абдумуродовлар финалда мағлубиятга учраб, турнирнинг кумуш медалига эга чиқди.
Изоҳ (0)