Тошкент шаҳридаги Темур Малик кўчаси (Тошкент ҳалқа йўли) кенгайтирилиши муносабати билан Буюк Турон кўприги (Буюк ипак йўли кўчаси билан кесишмасидаги) ўрнида 1 августга қадар айланма йўл ташкил этилди. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги маълум қилди.
Автомобильлар ҳаракатини тартибга солиш мақсадида чорраҳаларга махсус светофорлар ўрнатилган.
Темур Малик кўчасининг йўл ўтказгич остидаги қисми тўрт тасмали олти қаторга кенгайтирилмоқда. Унинг четида жойлашган хусусий уйларни бузиб, улар ўрнида кўп қаватли уй ва хизмат кўрсатиш бинолари қуриш режа қилинган.
Аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Темур Малик кўчасидаги Салар—Хожикент темирйўл бекатлари оралиғидаги темирйўл кесишмасининг йўл изида носозлик юзага келгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)