“Ўзгидромет” 20 июнь, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Изоҳ (0)