Актёр Крис Ҳемсворт кўп йиллардан бери қаттиқ режимга амал қилиб келади, деб хабар бермоқда “Sports.kz”.
![](/static/2024/06/06/photo_2024-06-06_15-23-45-TsmImz13.jpg)
Кўпчилик Крис Ҳемсвортни фақат дунёни қутқариш ҳақидаги роллари билан боғлайди. Бундай фильмларда суратга тушиш учун юлдуз спорт залида соатлаб вақт ўтказиши, шунингдек, тўғри овқатланиш тартибига амал қилиши керак. Актёрнинг шахсий мураббийи Люк Зокки Крис Ҳемсворт кун давомида нималар истеъмол қилишини айтиб берди.
Крис одатда кунига уч марта овқатланади. Ҳар бир таом оқсилларга бой бўлиши муҳимдир. Суратга олиш пайтида у одатда 16/8 жадвалига кўра, интервал очлик асосида овқатланади.
— Бу вақтда унинг эрталабки таоми тушликка яқинроқ бўлади, — дейди Зокки.
Крис Ҳемсвортнинг кунлик менюси:
Нонушта: хурмо, музлатилган банан, бодом ёғи, муз бўлаклари, кокос сути ва протеин.
Тушлик: оқ гуруч ва сабзавотлар билан товуқ гўшти.
Кечки овқат: нон, авокадо, исмалоқ ва икки бўлак товуқли колбаса билан учта қовурилган тухум.
Крис ҳатто қаттиқ диэтада бўлса ҳам, бир бўлак қора шоколад ёки бургердан лаззатланишдан бош тортмайди. Актёр режим даврида мотивацияни сақлаб қолиш учун ўзига жуда қаттиқ чекловлар қўймайди.