Швейцария агар мамлакат хавфсизлигига таҳдид солувчи вазият юзага келса, Европа Иттифоқи ва НАТОга қўшилиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда мамлакатнинг собиқ президенти Мишлин Калми-Рей Neue Zürcher Zeitung газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Собиқ президентдан “Агар Швейцария Европа Иттифоқи билан янги икки томонлама шартнома тузмаса, бу драматик вазият бўлмайдими?” деб сўрашди.
Бунга сиёсатчи ҳар доим икки томонлама муносабатларнинг кучли тарафдори бўлиб келганини, “лекин фуқароларни ишонтириш тобора қийинлашиб бораётгани”ни айтиб ўтди.
Мишелнинг сўзларига кўра, қўшни мамлакатлардаги фермерларнинг норозиликлари кўпчилик швейсарияликларни Европа Иттифоқига аъзоликнинг салбий томонлари ҳақида ўйлашга мажбур қилган. Бироқ собиқ президентнинг фикрича, Швейцария муайян вазиятда нафақат ЕИга, балки НАТОга ҳам кириши мумкин.
“Мен учун изоляция вариант эмас. Айниқса, бетарафлик бизнинг хавфсизлигимизни кафолатламаса, бу салбий оқибатларга олиб келади. ЕИ ва НАТОга кириш ҳақида жиддий ўйлашимизга тўғри келади”, — деди у.
Швейцария ҳозирда Европа Иттифоқи ёки НАТО аъзоси эмас ва ҳалигача ўзини бетараф мамлакат сифатида эътироф этади. Бироқ Берн Россияга қарши санкцияларга қўшилди ва мамлакат ҳарбийлари НАТО машғулотларида фаол иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)