Бухоро вилоятининг Жондор туманида Nexia'нинг шинаси ёрилиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди, 2 киши жароҳатланди. Бу ҳақдаги маълумот Жондор тумани ҳокимининг фармойишида қайд этилган.
Унга кўра, ҳодиса 30 апрель куни соат тахминан 07:00 ларда Жондор туманининг “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А-380 автомагистрал йўлининг 305-километрида содир бўлган.
Хоразм–Бухоро йўналишида ҳаракатланаётган Nexia русумли 90 Т 401 МА давлат рақами белгили автомобилнинг шинаси ёрилиб кетиши натижасида 3 нафар фуқаро вафот этган ва 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Фармойишда масъулларга тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари ташкил этилиши бўйича топшириқ берилган.
Изоҳ (0)