Украиналик дарвозабон 1 июнь куни бўлиб ўтадиган “Боруссия Д”га қарши Чемпионлар Лигаси финали қайдномасига киритилган. Аммо у шамоллаб қолган ва бошқаларга инфекция юқтириши эҳтимоли сабабли жамоадан бир неча кун ўтиб, Лондонга учади.
“Мавсумдаги энг асосий ва ҳаётимдаги энг муҳим ўйинга жамоа билан тайёрлана олмаётганимдан жуда хафаман.
Барчага қўллаб-қувватлаётганингиз ва далдангиз учун катта раҳмат! Биз турнирни 15-бор ютиш учун борамиз”,— деб ёзди Лунин Instagramдаги саҳифасида.
Аввалроқ Чемпионлар лигаси финалида Дортмунднинг “Боруссия”си билан (1 июнь) ўйинда “қироллик клуби” дарвозасини белгиялик Тибо Куртуа ҳимоя қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)