• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда давлат ташкилотлари ўтган йили 6,6 млрд сўмга қиммат смартфонлар сотиб олди. Бу бош вазир топшириғига зид

    Ўзбекистонда 2023 йилда давлат ташкилотлари 6,6 миллиард сўм пул сарфлаб 3,4 мингдан ортиқ смартфон сотиб олган. Бу бош вазирнинг асосий воситалар харидини тўхтатиб туриш ҳақидаги топшириғига зид.

    Фото: “Дарё”

    “Кун.uz” нашрининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг таҳлилий ҳисоботига таяниб ёзишича, улар орасида энг сўнгги русумдаги қимматбаҳо iPhone 15 Pro Мах смартфонлари ҳам бор. Ўтган йили давлат бюджети дефицити фавқулодда ошиб кетган, бу дефицит, хусусан, ташқи қарзлар ҳисобига қопланган эди.

    2023 йилда давлат ташкилотлари томонидан 3402 дона қимматбаҳо смартфон сотиб олиш учун 289 та ҳолатда жами 6 миллиард 637,8 миллион сўмлик шартномалар тузилиб, тўловлар амалга оширилган.

    Қўмитанинг қайд этишича, бюджет ташкилотларининг бу харидлари бош вазирнинг 2023 йил 5 январдаги топшириғига зид равишда рўй берган. Бу топшириққа кўра, вазирлик ва идораларнинг чекланган сони (ташкилий тузилмаси) тасдиқлангунига қадар уларнинг асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлари бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши вақтинча тўхтатилиши керак эди.

    Бироқ юқоридаги рақамлардан келиб чиқилса, ўтган йили давлат ташкилотлари ҳар бир харидда ўртача 12 та смартфонга буюртма берган.

    Қўмитанинг ўрганишларига кўра:

    • Қорақалпоғистон Республикасида 796 та уяли алоқа воситаси учун 62 ҳолатда 1 миллиард 483,3 миллион сўм;
    • Жиззах вилоятида 658 та уяли алоқа воситаси учун 27 та ҳолатда 948,9 миллион сўм;
    • Фарғона вилоятида 519 та уяли алоқа воситаси учун 30 та ҳолатда 581,9 миллион сўм маблағ сарфланган.

    2024 йилнинг ўтган даврида эса маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 301 та уяли алоқа воситаларини сотиб олиш учун 60 та ҳолатда жами 1 миллиард 362 миллион сўмлик шартномалар тузилиб, тўловлар амалга оширилган.

    Хусусан, Фарғона вилоятида 146 та турли уяли алоқа воситалари учун 10 та ҳолатда 566,1 миллион сўм, Тошкент вилоятида 72 та уяли алоқа воситаси учун 7 та ҳолатда 193,1 миллион сўм ва Андижон вилоятида 14 та уяли алоқа воситаси учун 2 та ҳолатда 255 миллион сўм пул сарфланган. Мисол тариқасида, Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокимлиги томонидан “Омад-имкон 21” МЧЖ билан 1 дона iPhone 15 Pro сотиб олиш учун 18,5 миллион сўмлик шартнома имзолангани келтириб ўтилган.

    Ғазначилик қўмитаси тафтиш натижаларини бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга тақдим этган. Вазиятни Молиявий назорат инспекцияси ўрганиши кераклиги бўйича таклиф билдирилган.

    Аввалроқ Самарқанд вилояти прокуратураси 445 миллион сўмга 22 дона iPhone 14 Pro Max, Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими эса 51 миллион сўмга иккита iPhone 15 Pro Мах харид қилгани ҳақида хабар берилганди.

    28.05.2024, 12:05   Изоҳ (0)   8052
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд прокурорлари учун қарийб ярим миллиард сўмга “айфон”лар сотиб олингани маълум бўлди

    23.04.2024, 13:26

    “Техник хатолик юз берган бўлиши мумкин” — Қашқадарё ҳокимлиги “Меҳр дафтари” ҳисобидан электромобиллар харид қилинаётгани ҳақида

    25.04.2024, 09:02

    ЎзЛиДеП бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўйилаётгани юзасидан муносабат билдирди

    25.04.2024, 19:30

    Бўстонлиқда ЙТҲга учраган Lacetti’да ёнғин чиқди

    28.05.2024, 11:33

    “Тошкент метрополитени” иш вақтида гул олган фаррош аёлнинг маоши “қирқилгани”ни рад этди

    28.05.2024, 11:11

    “Ўзгидромет” 29 майда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    28.05.2024, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.