Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россияга амалий ташрифи давомида Свердловск вилоятидаги Бантер Групп компаниясининг ишлаб чиқаришга ихтисослашган тузилмаси — “Обединенная Нефтэгазовая Группа” корхонасида бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, компания раҳбари Николай Ковалев Ўзбекистон бозори билан яхши таниш эканини қайд этиб, Фарғонада янги қўшма инвестицион лойиҳани амалга ошириш ва мамлакатимиз соҳа корхоналари учун ускуналарни ишлаб чиқаришга тайёр эканликларини билдирди.
Мазкур таклиф доирасида қисқа муддатда тегишли ўрганиш ишларини олиб бориш ва лойиҳа бўйича батафсил музокаралар ўтказиш учун Бантер Групп компанияси раҳбарларининг Фарғонага ташрифини ташкил этишга келишилди.
Изоҳ (0)