Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплонлари гуруҳи муҳрланди, деб хабар бермоқда Экология вазирлиги.
Маълум қилинишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплонлари гуруҳи муҳрланди.
12 та давлат ҳудудида учрайдиган, сони атиги 4-6 мингта бўлган қор қоплонлари Ўзбекистон Қизил китобига ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) Қизил рўйхатига киритилган. Ўзбекистонда қор қоплонлари сони барқарор бўлиб, 50-52 тани ташкил қилади.
Изоҳ (0)