Фарғона шаҳридаги дўкондан акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда “Ш.С.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Х.Т. харидорга акциз маркасиз “Milano” номли тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкон ва омборхонасидан хорижда ишлаб чиқарилган 24 турдаги умумий баҳоси 131,2 млн сўмлик жами 13 139 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)