Тошкент вилоятининг Пискент туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган савдо дўкони аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда “Муротали” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ж.Б. фуқаро М.М.га хорижда ишлаб чиқарилган 3 хил турдаги “Милано” номли акциз маркасиз 600 қути тамаки маҳсулотини 10 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўконда савдога қўйилган жами 4 306 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)