Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Хабарга кўра, 1 февраль куни соат 14:00 да Шайхонтоҳур тумани Улуғбек 7-тор кўчасидаги уйда ёнғин бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга маълумот келиб тушди. Ҳодиса жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:10 да етиб бориб, ёнғин соат 14:40 да ўраб олинди ва соат 15:00 да ўчирилди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)