Арманистон бош вазири Никол Пашинян Копенгагендаги Демократия саммитидаги муҳокама чоғида мамлакат расмийлари бу йил Европа Иттифоқига аъзо бўлишни хоҳлашини айтди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
“Шу йилнинг ўзидаёқ Европа Иттифоқига киришга тайёрмиз!” — деди Пашинян.
Аввалроқ Никол Пашинян мамлакат Европа Иттифоқи билан муносабатларни ўрнатиш учун ҳеч қандай давлатдан рухсат сўрамаслигини айтганди. Шунингдек, у Арманистон мустақил давлат ва шу асосда дипломатик муносабатлар ўрнатиш ниятида эканини қўшимча қилди.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг таъкидлашича, Россия 5 апрель куни Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишда АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ҳарбий-сиёсий келишувлар ҳақидаги маълумотлар юзасидан Арманистондан аниқ муносабат кутмоқда. Унинг сўзларига кўра, Брюсселдаги учрашув чоғида Арманистоннинг муҳим инфратузилмасини қайта йўналтириш бўйича режалар аслида Ереванга мажбуран тақдим қилингани аниқланса, Россия томони ажабланмайди.
Аввалроқ Россия ТИВ Арманистоннинг Европа Иттифоқи ва АҚШ билан олиб бораётган музокараларини танқид қилган эди.
Изоҳ (0)