• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Марказий Осиё

    “Марказий Осиё минтақаси геотермал энергия бўйича ечимларга муҳтож” — Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Хела Шайхруҳи

    Халқаро молия корпорациясининг (IFC) Яқин Шарқ, Марказий Осиё, Туркия, Афғонистон ва Покистон бўйича минтақавий вице-президенти Хела Шайхруҳи Марказий Осиё минтақасида геотермал энергиядан фойдаланиш истиқболлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

    Геотермал энергия бу — ернинг ички қисмидаги иссиқлик энергиясидан геотермал электр станцияларда электр энергиясини ишлаб чиқариш ёки биноларни иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун фойдаланишга асосланган энергия тармоғидир. Одатда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланадиган муқобил энергия турига киради.

    “Дунё зудлик билан иқлим инқирозини енгиш учун ечимларга муҳтож. Сунъий интеллектдан электр транспорт воситаларига қадар биз тобора кўпроқ технологияга эътиборимизни қаратмоқдамиз ва бу табиий ҳол. Бироқ баъзида ечим шундоққина қўл остингизда ёки бу ҳолда оёқларингиз остида бўлиши мумкин.

    Геотермал ечимлар оқилона ва кенг миқёсда амалга оширилса, қишда доимий иситиш ва ёзда совитиш, йил давомида мавжуд бўлган тоза энергия, иш ўринлари ва бизнес имкониятларини яратиш имконини беради. Мен ишлаётган минтақа давлатлари бундай ечимларга муҳтож.

    IQAir маълумотларига кўра, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёнинг етакчи 20 та давлати қаторига киради, бу эса ушбу мамлакатларда респиратор касалликларнинг юқори кўрсаткичларида намоён бўлади. Қолаверса, Марказий Осиё ҳали ҳам кўмирга қаттиқ боғлиқ, бу эса вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Минтақа давлатлари қазиб олувчи саноатга қарамликни камайтириш мақсадида муқобил вариант сифатида қўшни давлатлардан табиий газ импортини оширмоқда. Моҳиятан бу қазилма ёқилғининг бир турига қарамликдан бошқасига ўтишни англатади, аммо бундай ривожланиш билан кейинчалик яна бир жиддий муаммо пайдо бўлиши мумкин: ташқи энергия манбаларига қарамлик мамлакатнинг энергия хавфсизлигига путур этказади. Шу сабабли иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш учун давлатлар аввало ўз ҳудудида топилган ресурслардан фойдаланишлари керак.

    Баъзан мен геотермал лойиҳалар қиммат ва ривожланаётган мамлакатлар учун амалда қўллаб-қувватланмаслигини эшитаман. Бироқ биноларни иситиш ва совитиш учун геотермал энергиядан фойдаланиш фақат Европа Иттифоқи ёки АҚШ мамлакатлари учун мўлжалланган қимматбаҳо ечим эмас. Ушбу ечимлар ушбу мамлакатлар фуқаролари учун узоқ муддатли имтиёзлар беради. Ҳисоб-китобларга кўра, 2050- йилга келиб, АҚШда 28 миллионга яқин уй хўжаликлари бутун мамлакат бўйлаб геотермал марказлаштирилган иситиш тизимига уланиши мумкин, бу эса ўша даврда камида 300 миллиард доллар тежаш имконини беради.

    Бинони иситиш ва совитиш учун геотермал энергиядан фойдаланиш кўплаб афзалликларга эга. Тўғри шароитларда ушбу технологияларни жорий этиш харажатлари кўмир ёки табиий газдан фойдаланиш харажатлари билан таққосланади. Демак, мамлакатлар импорт қилинадиган ёқилғига камроқ қарам бўлиши ва бунинг натижасида ўз энергия хавфсизлигини ошириши мумкин. Геотермал энергия, шунингдек, товар нархларининг ўзгаришига қарши ҳимоя вазифасини ҳам бажариши мумкин. Қайта тикланадиган энергия манбаларининг бошқа турларидан фарқли ўлароқ, бу манба, энг муҳими, барқарор иситиш ёки совитишни таъминлаши мумкин, бу эса уй хўжаликларига энергия харажатларини узоқ муддатда режалаштириш имконини беради.

    Хела Шайхруҳи

    Бундан ташқари, геотермал энергетиканинг ривожланиши маҳаллий иқтисодий ривожланиш ва иш ўринлари яратишга ёрдам беради. Ҳар бир мегаватт қувват учун тахминан 34 та иш ўрни талаб қилинади, бу шамол энергетикаси учун яратиладиган 19 та иш ўрни ва қуёш электр станциялари учун яратилган 12 та иш ўринларидан анча юқори. Бу иш ўринлари бевосита геотермал электр станцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни қуриш ва фойдаланишга топшириш жараёнида яратилади. Одатда юқори малакали кадрларни талаб қиладиган йирик газ ишлаб чиқариш ёки энергия ишлаб чиқариш лойиҳаларидан фарқли ўлароқ, ҳатто кичик корхоналар ҳам геотермал лойиҳаларни амалга ошириш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланиши мумкин.

    Марказий Осиё, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ерости бойликлари бинони иситиш ва совитиш учун геотермал технологияларни жорий этиш учун қулайдир. Тоза энергиянинг барқарор таъминотини таъминлаш учун геотермал энергия салоҳиятидан фойдаланиш минтақанинг янада яшил ва барқарор келажакка ўтишини тезлаштириши, энергия импортига қарамликни камайтириши мумкин. Анъанавий равишда қазиб олинадиган ёқилғига қарам бўлган минтақа учун бу янги ва самарали ечимларни англатади.

    IFC геотермал ечимлар Марказий Осиёда барқарор ривожланиш учун муҳим деб ҳисоблайди. Биз тасдиқланган технологияларни қўллаш, иқтисодий имкониятлар, молиялаштириш имкониятлари, шунингдек, геотермал энергиядан винони иситиш ва совитиш учун фойдаланишнинг қонунчилик ва меъёрий жиҳатларини ўрганиш орқали минтақанинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшамиз. Давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, хусусий сектор билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, биз ер усти геотермал энергия лойиҳаларини амалга оширишга ёрдам берамиз. IFC кўмагида Марказий Осиё минтақанинг ўсиб бораётган энергия эҳтиёжларини қондира оладиган қайта тикланадиган энергетика секторини ривожлантириб, муҳим геотермал энергияга эга бўлади”.

    Хела Шайхруҳи, IFC’нинг Яқин Шарқ, Марказий Осиё, Туркия, Афғонистон ва Покистон бўйича минтақавий вице-президенти

    10.05.2024, 20:20   Изоҳ (0)   3526
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди”

    10.05.2024, 18:35

    Туркия ҳарбийлари Ироқ ва Сурия шимолида Курдистон ишчи партиясига алоқадор 17 жангарини йўқ қилди

    10.05.2024, 18:15

    “Испания ва Ирландия ҳукумати Фаластинни тан олмоқчи” — Жозеп Боррел

    10.05.2024, 17:30

    АҚШда полициячи хонадонни адаштириб, ҳарбий-ҳаво кучларининг 23 ёшли учувчисини отиб ўлдирди

    10.05.2024, 17:12

    АҚШ ноқонуний миграцияга қарши чоралар кўрмоқда  

    10.05.2024, 17:00

    Нетаньяху Исроилнинг Ғазодаги ҳужумини АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ҳаракатларига қиёслади  

    10.05.2024, 16:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Корея Ўзбекистондан олтита хизмат ити харид қилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:35

    Тошкентда аёл фарзанди билан тортишиб қолган болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:55

    Европа Иттифоқи бюджетининг 20 фоизи Киевга йўналтирилади — DW

    Дунё | 18 июл, 17:45

    Лос Анжелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

    Спорт | 18 июл, 17:45

    Тошкент ёки Самарқанд — қайси шаҳарда яшаш арзон ва қулай?

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:35

    Европадаги ёнғинлар Люксембург катталигидаги ҳудудни кул қилди

    Дунё | 18 июл, 17:10

    Гапирмайди, фақат акиллайди: Таиландда итлар орасида улғайган бола топилди

    Дунё | 18 июл, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.