АҚШнинг Флорида штатида зўравон фуқарони қўлга олиш чақириғига жавобан етиб келган полициячи эшикни очган қора танли эркакка қарата ўқ узди.
Кейинчалик полициячининг ўзи тушунтиришича, эркак негадир қўлларини ортга яширгани унда шубҳа уйғотган. Аниқланишича, ҳалок бўлган эркакнинг исми Рожер Форцон бўлиб, у АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг 23 ёшли учувчиси сифатида фаолият юритган.
Ҳақиқий тартиббузар ўқ овозини эшитиб, қочиб кетган. Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Полициячи хизматдан четлаштирилган бўлиб, аллақачон ўз нишони ва тўппончасини топширган.
Маҳаллий аҳоли муаммонинг илдизи “полиция ходими оқ танли, ўлдирилган одам эса қора танли экан”идалигига эътибор қаратмоқда. Чунки аҳолининг фикрига кўра, полиция ходимлари қора танли фуқароларни “пинҳона жиноятчи” деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)