Бразилия қамоқхонасида сақланаётган, “Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Relevo хабар бермоқда.
Манбага кўра, Робиньо бошқа маҳбуслар билан ўзаро муносабатларни яхшилаш дастури доирасида қамоқхона боғини парваришлар ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
Қайд этилишича, Робиньо жазони ўтаётган қамоқхона мажмуасида футбол майдонларидан ташқари кутубхона ва шахмат ўйнаш учун мўлжалланган хона ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Робиньо 2013 йилда "Милан"да ўйнаган вақтида Милан тунги клубида бир қизга жинсий зўравонлик қилгани учун 2017 йилда тўққиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Изоҳ (0)