Бу йил Россияда “Ўлмас полк” марши ўтказилмайди, бу ҳақда Давлат думаси депутати Елена Цунаевага таяниб BBC хабар берди.
Хабарга кўра, ташкилотчилар маршни бекор қилиш қарорини “хавфсизлик сабаблари” билан изоҳлаган.
Москва ва Россиянинг бошқа кўплаб вилоятларидаги “Ўлмас полк” марши кетма-кет иккинчи йил бекор қилинди. 2023 йилда Москвада, Украина билан чегарадош ҳудудларда, шунингдек, аннексия қилинган ҳудудларда ва Россиянинг бошқа кўплаб вилоятларида маршлар ўтказилмаган.
2022 йилда Россия-Украина уруши бошланганида, Москвада “Ўлмас полк” акцияси ўтказилган ва унда Россия президенти Владимир Путин иштирок этган эди.
“Ўлмас полк” марши 10 йилдан ортиқ вақтдан бери ўтказиб келинмоқда. Кўчаларда фронтдаги аскарларнинг қариндошлари уларнинг портретлари билан юриши ғояси биринчи марта 2012 йилда Томскда пайдо бўлган, кейинчалик оммалашган ва 9 майдан бошлаб бутун Россия бўйлаб бундай юришлар бўлиб ўтган.
2015 йилдан бери расмийлар “Ўлмас полк”ни ташкил этишда фаол иштирок эта бошлаган.
Изоҳ (0)