Лас-Вегасда ўтказилган UFC 300 турнирининг бонуслари маълум бўлди.
Турнир учун жангчилар 300 минг долларгача бонус олиши белгиланганди.
Мусобақанинг энг яхши жанги деб Макс Ҳоллоуэй ва Жастин Гетжи қарама-қаршилиги топилди. Шунингдек, Ҳоллоуэй оқшомнинг энг яхши чиқиши номинациясида ҳам бонусга эга бўлди. Александр Ракични мағлуб этган Иржи Прохазка ҳам 300 минг доллар бонусга эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик учун Алекс Прейра ва Жамал Ҳилл ўртасида кечди. Перейра биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.
Изоҳ (0)