Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Воқеа душанба, 8 апрель куни Римда содир бўлган. Номаълум сабабларга кўра, футболчи қайнотаси билан бирга кетаётган машина тўсатдан ёниб кетган ва эшиклари қулфланган. Бу манзарага унинг рафиқаси бошқа машинадан гувоҳ бўлган.
Ҳюсай ва қайнотаси бутунлай ёниб кетган машинадан тушишга муваффақ бўлишган. Ёнғинга двигателнинг нотўғри ишлаши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Таъкидланишича, машина яқинда сотиб олинган, Ҳюсай бунинг учун 160 минг евро тўлаган. Футболчи воқеа юзасидан Ferrari компаниясига шикоят йўллаган.
Ҳимоячи ушбу ҳодисада жароҳат олмади ва “Лацио” билан мунтазам машғулотларда қатнашди. Жорий мавсумда албаниялик футболчи А Сериянинг 15 та ўйинида қатнашди.
Изоҳ (0)