УЕФА матбуот хизмати 1/4 финал дастлабки ўйинлари натижаларига кўра, Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди.
Номзодлар рўйхатидан Фил Фоден “Манчестер Сити”, Мартин Эдегор “Арсенал”, Рафинья “Барселона” ва Антуан Гризманн “Атлетико” жой олган эди.
Ушбу ҳафтада “ҳафтанинг энг яхши футболчиси" номи каталонияликлар вакили Рафиньяга насиб қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” футболчиси “ПСЖ”га қарши баҳсда 2 та гол муаллифига айланган эди.
Изоҳ (0)