Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари парадзюдо бўйича Гран-прида тўртта медални қўлга киритди.
![](/static/2024/04/03/dz-e1SXXMXb-p2pI1Dhx.jpg)
Мусобақа Туркияда бўлиб ўтди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси шоҳсупага кўтарилди. Жумладан, эркаклар ўртасида J2 классида -90 кг вазн тоифасида Довурхон Кароматов олтин ҳамда +90 кг вазн тоифасида Аловиддин Жўрақулов бронза медалини делегация ҳисобига қўшиб қўйди.
Гран-Прининг дастлабки кунида икки нафар пара дзюдочи – Шерзод Намозов ва Учқун Қуронбоев 2 та олтин медалга сазовор бўлган эди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Анталиядаги турнирни 3 та олтин ва 1 та бронза медали билан якунлади.