Бокс афсонаси Майк Тайсон ва видеоблогер Жейк Пол ўртасидаги жанг июль ойида бўлиб ўтади.
Улар ўртасидаги қарама-қаршилик кўргазмали жанг бўлади. Бу ҳақида Тайсоннинг ўзи Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Жанг 21 июль куни Далласдаги 80 минг томошабин сиғимига эга “Эй-ти-энд-ти” стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда блогер Жейк Пол подкастларининг бирида ҳазил тариқасида Майк Тайсонни жангга чақирганди. “Майк, агар сен ушбу подкастни кўраётган бўлсанг, кел, бир оз завқланамиз. Янги мактаб эски мактаб вакилига қарши. Менимча, мухлислар ҳам буни кўришни хоҳлайди”, — деб айтганди Жейк.
YouTube блогер Жейк Пол бокс қоидалари бўйича ўтган сўнгги жангида Райан Бурланд устидан ғалаба қозонган.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Майк Тайсон 2023 йилнинг ноябрь ойида Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси доирасида Тошкентга ташриф буюрганди.
Изоҳ (0)