Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди.
Душанба, 25 март куни зўрлашда айбланиб 4,5 йилга қамалган “Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси ҳукм якуний кучга киргунга қадар 1 миллион евро гаров эвазига қамоқдан озод этилган эди. Шу билан бирга, Алвеснинг паспорти олиб қўйилди ва у ҳар ҳафта судга ҳисобот бериши керак бўлади.
TyC Sports нашрининг Telecinco нашрига таяниб хабар беришича, Алвеснинг Барселонадаги уйи яқинидаги ресторанда кечки овқатдан сўнг, футболчининг отасининг туғилган куни муносабати билан эрталаб соат бешгача давом этган зиёфат бўлиб ўтган.
Mundo Deportivo хабарига кўра, кечада Алвеснинг бир нечта дўстлари бўлган. ОАВ назарига тушмаслик учун улар таксида капюшон кийган ҳолатда келган.
Изоҳ (0)