Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган андижонлик эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Дилшод Абдуллаев 1982 йил Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. У 2018 йилда Жанубий Кореяга борганида “Жавҳад ан нусра” халқаро террористик ташкилотнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” гуруҳининг ғоявий етакчилари таъсирига тушиб қолган. Кейинчалик ушбу ташкилот ғояларини қўллаб-қувватлаб, Жанубий Кореядан Туркияга, у ердан эса Сурияга ўтиб, террорчилик ташкилоти таркибида фаол жанговар ҳаракатларда қатнашиб келган.
Дилшод Абдуллаев ҳозирда ҳам жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётгани аниқланган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида унга нисбатан 2023 йилда Жиноят кодексининг 155-2- (террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) 1-қисми 244-2-моддалари (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Аввалроқ Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган 25 ёшли андижонлик йигит қидирилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)