Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилишда аҳолни ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.
Унга кўра, Заркент, Ҳожикент, Исковот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрида сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси жадаллаштирилади.
Шунингдек, Чуст, Поп, Наманган ва Мингбулоқда ичимлик ва оқова сувини яхшилашга 70 миллион доллар жалб қилинади.
Йўлларни қуриш, таъмирлаш ва сақлашга хусусий секторни янада кенг жалб қилиш, бу борада аниқ лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Президент Наманганда сув манбалари сероб бўлгани билан, сув тежовчи технологияларни биринчи навбатда шу ҳудудда жорий қилиш шартлигини кўрсатиб ўтди. 2024 йилда 60 минг гектарда сув тежовчи технологияни жорий қилиш ва 40 минг гектарни лазерли текислаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди.
Шунингдек, вилоятдаги каналларни бетонлаш, Чоркесар, Заркент ва Испарон сув омборларини қуриш, Чуст ва “М-2” каналини таъмирлаш масалалари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)