Андижон вилояти Олтинкўл туманида Nexia-2 йўл бермаслиги оқибатида Labo ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 25 март куни соат 13:40 лар атрофида Олтинкўл тумани, С.Зуннунова кўчасида содир бўлган. 1993 йилда туғилган М.О Nexia-2 ни бошқариб келаётган вақтда, тартибга солинган чорраҳадан чапга қайрилиб олиш учун чорраҳага кириб, қарама-қарши томондан келаётган Labo’ни ўтказиб юбормасдан, унинг йўлига чиқиб юборган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида транспорт воситалари техник шикастланган. Ҳайдовчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар шифохонасига юборилган.
Изоҳ (0)