Ўзбекистонда 20 000-00-00 мобил рақами электрон аукционда сотилди. Бу ҳақда Мобил рақамлар онлайн аукциони порталидаги маълумотларда келтирилган.
Ушбу мобил рақамга эга лот 12 март куни 200 миллион сўм бошланғич баҳоси билан сотувга қўйилган. Аукцион 20 март соат 00:32 да якунланган. Кимошди савдоси ғолиби бунинг учун 1,07 миллиард сўм тўлашга тайёр.
Кимошди савдоси шартларига кўра, мобил телефонни сотишдан тушган пул 5 кун ичида олиниши керак, акс ҳолда битим ҳақиқий эмас деб топилади.
Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб Товар-хом ашё биржасида чиройли сонлар комбинациясига эга уяли телефон рақамларини сотиш бўйича янги савдо платформаси ва mobilraqam.uzex.uz вебсайти тест режимида ишга туширилган. Аукцион якунланганидан сўнг, биржанинг ахборот тизими тузилган битимни рўйхатга олади ва харидордан комиссия тўловини ечиб олади. Биржа хизмати учун тўланадиган комиссион йиғим тузилган битим нархидан 3 фоиз миқдорида белгиланган.
Изоҳ (0)