Баҳор ва табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг бошланиши бўлган Наврўзи оламни баланд руҳ ва катта шодиёна билан нишонлаш азал-азалдан эл-юртимиз учун гўзал анъана ҳисобланади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Наврўз сайли бўлиб ўтди.
Сайлда маҳалла фаоллари, нуронийлар, талабалар ҳамда инситут ходимларидан ташқари унга байрамона шукуҳ бахш этиш учун таклиф этилган Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг ижодкорлари ҳамда халқимиз севган таниқли санъаткорлар иштирок этди.
Сайл доирасида дошқозонларда сумалак, ош каби севимли, миллий таомларимиз тайёрланиб меҳмонларга тортиқ қилинди.
Шунингдек, сайл давомида спорт мусобақалари ҳам бўлиб ўтди. Қатнашчилар спортнинг шахмат, шашка ва стол теннис йўналишларида қизғин баҳс олиб борди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)