“Ўзгидромет” 21 март, Наврўз байрами куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 15-17 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 10-12 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
ҚорақалпоғИстон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.
- Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда 25-28 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзон билан кузатилади.
- Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик, айрим жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди.
- Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ “Ўзгидромет” 20—22 март кунлари мамлакат ҳудудига нам ҳаво кириб келиши кутилаётганини маълум қилганди. Шунингдек, кучли ёмғир сабабли ҳудудларни сув босишидан огоҳлантирганди.
Изоҳ (0)