ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Когон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан қўшимча маълумот берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шифохонага ётқизилган, автобусда бўлган йўловчилардан бири кўрсатилган муолажаларга қарамай, 19 март куни вафот этган.
Интернет ижтимоий тармоқларида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобус ҳайдовчиси ҳам шифохонада вафот этгани ҳақидаги асоссиз хабарлар тарқалмоқда.
Автобус ҳайдовчиси тан жароҳати билан Бухоро шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган бўлиб, айни кунларда унга тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
“Интернет ижтимоий тармоқларидаги турли саҳифалар эгаларидан асоссиз, ёлғон маълумот тарқатмасликларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
18 март куни Бухоро вилоятининг Когон туманида автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, ағдарилган автобус ичида мактаб ўқувчилари бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)