Ижтимоий тармоқларда Юнусобод кўпригида авария содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида соат 19:40 ларда 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Жумладан, Lacetti, учта Cobalt ва Kinglong русумли автомашиналари тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида 3 нафар ҳайдовчи тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши хабар қилинди.