Европа комиссияси ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун Европа мудофаа саноатига 500 миллион евро ажратди.
Бу ҳақда Европа Иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун Европа комиссияси ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга мувофиқ 500 миллион евро ажратди. Бу Европа мудофаа саноатига 2025 йил охиригача ўқ-дорилар ишлаб чиқариш қувватини йилига 2 миллионта ўққача ошириш имконини беради”, — дейилади Европа комиссияси баёнотида.
Кеча Европарламент Европа Иттифоқининг жиноий келиб чиққан активларни мусодара қилиш бўйича директивасини маъқуллади. Бу Россиянинг Украинага ҳужуми сабабли музлатилган маблағларидан Украинани тиклаш учун фойдаланиш имконини беради.
Эндиликда Еврокомиссия мусодара қилинган активлар ва мол-мулкдан товон тўлаш, қайта тиклаш ва халқаро жиноятлардан жабрланган давлатларга товон тўлаш учун фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиши керак бўлади.
Изоҳ (0)