• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Дуэйн Жонсон: Голливуднинг энг бой актёри қандай яшайди?

    Дуэйн Дуглас Жонсон, “Қоя” лақаби билан ҳам танилган, нафақат Голливуднинг энг юқори маош оладиган истеъдодли актёри, балки бизнесмен ва продюсердир. Унинг муваффақият тарихи бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларни ҳайратга солади ва илҳомлантиради.

    Дуэйн Жонсон 1972 йил 2 майда Калифорниянинг Ҳейворд шаҳрида, АҚШда туғилган.

    Жонсоннинг болалиги Янги Зеландияда ўтади, у Грэй Линн туманида жойлашган Ричмонд Роад бошланғич мактабида ўқийди.

    Актёр 14 ёшидан 17 ёшигача ўғрилик ва муштлашувлар сабаб бир неча марта ҳибсга олинганини тан олади.

    Дуэйн Жонсоннинг бўйи ҳозир 196 см. Ўрта мактабда ўқиётганида бўйи 193 см ва вазни 102 кг бўлган. Кўплаб синфдошлари уни махфий полиция ходими деб ўйлаган.

    15 ёшли Дуэйн Жонсон
    Фото: Getty Images

    У курашчилар оиласида катта бўлган, Жонсоннинг отаси ва бобоси профессионал рестлер (кураш) билан шуғулланган, бувиси эса полинезия профессионал курашининг илк промоутери бўлган.

    Аввалига Жонсон ФҚБ (Федерал қидирув бюроси)да ишлашни хоҳлайди, шунинг учун у Майами университетининг криминология ва физиология факультетида ўқийди.

    Жонсон илк бор 1996 йилда WWЕда Рокки Майвиа номи остида рингга чиқади. Ушбу тахаллус отасининг исми Рокки ва бобосининг фамилияси Майвиа бирлашмасидан ташкил топган.

    Карьера ва молиявий муваффақият

    Ўз фаолиятини WWЕда профессионал рестлер курашчиси сифатида бошлаган Дуэйн Жонсон мухлислар меҳрини қозониб, кино оламига кириб келади. Натижада турли жанрдаги фильмларда — экшндан комедиягача томошабинларнинг севимли актёри бўлиб қолади.

    Ҳозирда Жонсон Голливуддаги энг бой одамлардан бири бўлиб, актёрлик маҳорати, продюсерлик ва бизнес лойиҳалари билан даромад топмоқда.

    Ўзининг Seven Bucks Productions компанияси орқали у ўзи бош ролларни ўйнайдиган блокбастерларни суратга олмоқда ва бошқа йирик студиялар билан ҳамкорлик қилмоқда.

    2024 йил бошига келиб, актёрнинг бойлиги 500 миллион доллардан ошиб кетди. У пулини эксклюзив автомобилларга, кўчмас мулкка, самолётлар сотиб олишга ва хайрия лойиҳаларига сарфлайди.

    Жонсон “Қоя” тахаллуси остида курашиб, 1996 йилдан 2004 йилгача моҳир рестлер курашчиси сифатида ном қозонган. У ўз фаолияти мобайнида тарихдаги энг кассабоп курашчилардан бири бўлган.

    Стивен Колбертга берган интервьюсида айтишича, дастлаб у ҳар бир матч учун 40 доллар олган. Курашчилик карьераси якунлангач, Жонсон кураш юлдузидан кино юлдузига ўтишнинг қийин босқичини бошдан кечиради.

    У 2001 йилда “Мумия 2” фильмидаги роли учун 5,5 миллион доллар гонорар олиб, муваффақиятга эришади. Унинг шон-шуҳрати ва гонорари “Форсаж” фильмидан кейин янада ошади.

    2018 йилда Жонсон 124 миллион доллар ишлаб топиб, Forbes рўйхатида энг кўп гонорар оладиган актёрга айланади.

    У шунингдек, собиқ рафиқаси Дени Гарсия билан Seven Bucks Productions компаниясини бошқаради.

    Улар мазкур студияни ажрашганларидан кейин 2012 йилда ташкил этган. Seven Bucks орқали улар Жонсоннинг энг йирик ҳит фильмларини суратга олади.

    Жонсоннинг чўнтагида бор-йўғи етти доллар бўлган вақтлар хотираси учун продюсерлик компанияси Seven Bucks номини олган.

    2016 йил бошида Under Аrmour актёрнинг асосий ҳомийсига айланади, аммо у ягона ҳомий эмасди.

    2016 йилда у компания билан ўзининг “DJ Inspired” кийимлар тармоғини ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолайди. 2018 йил июнь ойида унинг 130 долларлик кроссовкалари 30 дақиқада сотилиб кетади.

    Актёр For ва Apple билан ҳам шартномалар тузган. Маълумотларга кўра, у биргина шу келишувлардан йилига 15 миллион доллар ишлаб олади.

    Жонсон ҳар қандай фильм учун камида 20 миллион доллар талаб қила оладиган актёр ҳисобланади.

    У ўзнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида фаол равишда реклама олади —  “Қизил огоҳлантириш” фильмини аккаунтида эълон қилгани учун Netflix Жонсонга 1 миллион доллар тўлаган.

    Шунингдек, у Teremana Tequila ва ўзининг газланган ичимликлар бренди Zhао Energy билан ҳамкорлик қилиш орқали ичимликлар саноатига кириб бормоқда.

    2020 йил март ойида Жонсон Tequila компаниясига асос солади ва қисқа вақт ичида машҳурликка эришади.

    Ўша йилнинг июнь ойида Жонсон Zhао Energy ичимлигини ишлаб чиқаради. 2021 йилги CNBC ҳисоботига кўра, ичимлик 26 000 дан ортиқ чакана савдо дўконларида ва 100 000 дан ортиқ тарқатиш пунктларида сотилади.

    Оиласи ва севимли машғулотлари

    Голливуд актёрининг иккинчи рафиқаси — унинг мусиқий продюсери Лорен Хашиан билан 2019 йилда турмуш қуради.

    Жуфтлик 2019 йил 18 август куни Гавайида никоҳдан ўтади. Уларнинг тўйи денгиз қирғоғида, зиёфат ва ажойиб гуллар билан безатилган жойда бўлиб ўтади. Тўй ёпиқ эшиклар ортида, фақат эр-хотиннинг яқин қариндошлари иштирокида ўтказилади.

    Дуэйннинг Лорен билан муносабати актёрнинг собиқ рафиқаси Дени Гарсия билан ажрашганидан кейин маълум бўлади. Собиқ эр-хотиннинг 10 йиллик никоҳидан 21 ёшли Симоне исмли қизи бор.

    Ажралиш чоғида Дуэйн ва Дени имзолаган қўшма баёнотда шундай дейилган:

    Муносабатларимизнинг баъзи жиҳатлари ўзгарган бўлса-да, иккаламиз ҳам бир-биримизнинг ҳаётимизда жуда муҳиммиз.

    Биз бизнес манфаатларимиз, хайрия ишларимизни илгари суриш ва бошқаришда давом этамиз, энг муҳими, фарзандимизни меҳрибон ота-она сифатида бирга тарбиялаймиз.

    Биз сўнгги 17 йилни эр-хотин сифатида бирга ўтказиш бахтига муяссар бўлдик. Энди ҳаётимизнинг қолган қисмини қадрдон дўст ва бизнес шерик сифатида бирга ўтказишга умидвормиз.

    Ҳозирда 50 ёшли собиқ курашчи кўп вақтини рафиқаси Лорен Хашиан ва уч фарзанди — Симоне, Ясемин ва Тиана билан ўтказади.

    Дуэйн Жонсоннинг севимли машғулоти — бу машқ қилиш ва спорт залида ишлашдир. Унинг фитнесга бўлган иштиёқи футболчи, курашчи ва актёр сифатидаги муваффақиятига пойдевор бўлган. Бундан ташқари, унинг ҳоббиларига мусиқа тинглаш, фильм томоша қилиш ва балиқ овлаш киради.

    05.03.2024, 15:30   Изоҳ (0)   21746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#Дуэйн Жонсон#«Қоя»#гонорар#блокбастер

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нафақат аёлларни, ҳатто эркакларни ҳам йиғлатиши мумкин бўлган таъсирли фильмлар (видео)

    05.03.2024, 12:30

    Икки метрли соч: Эмма Стоун “Шўрлик бахтсизлар” фильмидаги образи учун қандай тайёрланган?

    04.03.2024, 10:40

    “Бизни аҳмоқ деб ўйлашадими?”: томошабинлар эътиборидан четда қолмаган машҳур фильмлардаги тушунарсиз ҳолатлар

    04.03.2024, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тўрт ёшли блогер қиз Forbes’нинг “30 дан 30 гача” рўйхатига кирди

    Лайфстайл | 17 май, 14:35

    Тошкентдаги мактабда болани урган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, яна ишга тикланди 

    Ўзбекистон | 17 май, 14:13

    Олимлар мусиқа ёрдамида озишнинг янги усулини кашф этди

    Маслаҳатлар | 17 май, 13:40

    Яқин йилларда сунъий интеллект эгаллаши мумкин бўлган 10 та касб

    Лайфстайл | 17 май, 12:45

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни таваллуд куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 17 май, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.