“Атлетик” бош мураббийи Ла Лигада февраль ойининг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.
Эрнесто Вальверде овоз бериш жараёнида “Барселона” мураббийи Хави Эрнандес ва “Севилья” мураббийи Кике Флоресни ортда қолдирган.
Февраль ойида “Атлетик Бильбао” жамоаси “Мальорка” ва “Жирона” жамоаларини ўз уйида мағлуб этишга эришди ва “Алмерия” жамоаси билан дуранг қайд этди.
26 турдан кейин “Атлетик” жамоаси 49 очко тўплаб Испания чемпионатида бешинчи поғонада бормоқда. Қайд этиш жоизки, Вальверде ушбу совринни қаторасига иккинчи бор қўлга киритмоқда.
Изоҳ (0)