UFC президенти Дана Уайт Россия президенти Владимир Путин Ҳабиб Нурмагомедовни ирландиялик Конор Макгрегор билан жангда ғалаба қозонгани учун қандай мукофотлагани ҳақида гапирди.
“У жангдан кейин кийиниш хонасига қайтишга улгурмасиданоқ, Владимир Путин билан телефонда гаплашаётган эди. Путин Россиядан Ҳабибга ва отасига тахминан 20 миллион долларлик кўчмас мулк совға қилди”, — деди Уайт YouTube'даги Games With Names каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ўзининг сўнгги жангини 2020 йил октябрь ойида ўтказган, ўшанда UFC 254-турнирида Жастин Гетжини иккинчи раундда мағлуб этган эди. Жангдан сўнг россиялик спортчи аралаш яккакурашлар бўйича ўз жангларини якунлаш қарорини эълон қилди.
Изоҳ (0)